Евро-2024. Нидерландия термасида яна бир жиддий йўқотиш

  • Mr.NoBoDy 11.06.2024 16:00
  • 72
  • 30

Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тен Копмейнерс жамоасига бўлажак Европа чемпионатида ёрдам бера олмайди.

Фабрицио Романо Италиянинг "Аталанта" клуби хавбеки жароҳат олганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Футболчи терма жамоа лагерини тарк этишга ҳам улгурган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нидерландия терма жамоаси таркиби бошқа бир йўқотиш бўлгани ҳақида хабар бергандик. "Барселона" вакили Френки де Йонг ҳам жароҳат туфайли мусобақани ўтказиб юборади. 

Қайд этиш лозим, Италия чемпионатининг ортда қолган мавсумида Копмейнерс 12 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берганди. 26 ёшли ярим ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"га ўтиши мумкинлигини айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар