"Мен бирор-бир терма жамоани алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Ҳар бир мусобақанинг ўз фаворитлари бўлганидек, Европа чемпионатининг ҳам фаворитлари бор. Мусобақа Германияда ўтяпти ва мезбонлар ўз-ўзидан фаворит. Доимгидек, Испания, Франция, Англия, Италия каби терма жамоаларни айтиш мумкин. Балки бирор терма жамоа сюрприз кўрсатса ҳам ажабланмаймиз.
Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Исталган терма жамоадан кутилмаган натижаларни кутса бўлади. Қолганини вақт кўрсатади", - дейди Александр Хомяков.