- Ўйин ҳақида
- Қийин баҳс бўлди. Биринчи таймда назорат бизда эди, ҳаммаси яхши кетаётганди. Иккинчи таймда хатолар қила бошладик. Аргентиналик футзалчилар хатоларга жавоб бериш бўйича мутахассис бўлиб кетишган. Улар хатоларни кечирмайди ва бир неча йиллардан буён буни исботлаб келмоқда. Албатта, мағлубиятга учраш аламли. Бироқ жамоадошларим билан фахрланаман, улар фақат ғалаба учун майдонга чиқишди. Бошимизни тик тутган ҳолда уйга қайтишимиз керак, чунки муносиб ўйнадик. Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча мухлислар, яқинларимизга раҳмат. Ташкилотчилик ва мусобақа учун масъулларга ташаккур!
- Қозоғистон ўз олдига қандай мақсадни қўйганди ва қанчалик бунга эриша олди?
- Дастлабки мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди, аммо бу унчалик ўхшамади. Испанияга қарши яхши ўйнаб, дурангга эришдик. Ливияни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Янги Зеландияни ҳам енгдик. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб, Португалия билан рўбарў келдик. Жаҳон чемпионини чиройли ўйин эвазига ютдик. Умуман олганда, барча вазифаларни муваффақиятли бажардик. Бугун ҳам ҳаммаси режа бўйича кетаётганди, бироқ иккинчи таймда барчаси назоратдан чиқиб кетди. Вазиятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. 1:6 ҳисоби қайд этилганига қарамай, бошимизни тик тутган ҳолда юришга лойиқмиз деб ўйлайман.
- Терма жамоадаги фаолиятингизни якунладингизми?
- Терма жамоадаги фаолиятим якунланмади. Аммо бу мен учун сўнгги ЖЧ эди. Учта мундиалда қатнашдим. Кейинги ЖЧда 43 ёшда бўламан, бу қийин бўлади.