Эндрик: "Танқидлар? Мураббийдан бошқасини эшитмайман"

  • Mr.NoBoDy 03.10.2024 20:32
  • 45
  • 30

"Реал" футболчиси Эндрик сўнгги мағлубиятдан кейинги танқидлар ҳақида гапирди.

Кеча "Реал" ЕЧЛ доирасида "Лилль"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Эндрик эса учрашувни асосий таркибда бошлади.

"Тўғрисини айтсам, айтарли ҳеч нима бўлмади. Бугун сиз гол уришингиз мумкин, барча хурсанд бўлади. Эртага мағлуб бўласиз, сизни ерга уришади.

Бундай ҳолат анча олдин "Пальмейрас"да ҳам бўлганди. Бундай ҳолатларга эътибор бермасликни ўрганганман. Мураббийни эшитаман ва жамоадошларимнинг тавсияларига қулоқ тутаман. Бу энг муҳими. Қолганлари мени қизиқтирмайди", - деди Эндрик.

Ўхшаш янгиликлар