Месси клублар ўртасидаги ЖЧда ўйнайди

  • Mr.NoBoDy 03.10.2024 20:48
  • 51
  • 30

"Интер Майами" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайди.

Флорида клуби "Коламбус Крю" жамоасини мағлуб қилиб, мунтазам чемпионатда ғолибга айланди. Баҳсда Лео дубль қайд этди.

"Give Me Sport" маълумотига кўра, "Интер Майами" шу орқали 2025 йил АҚШда бўладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида турнирни қабул қилувчи давлат жамоаси сифатида ўйнайдиган бўлди. Жамоа Майамида "Хард Рок Стэдиум"да бўладиган очилиш ўйинида иштирок этади.

"Интер Майами"нинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши октябрь ойи охиригача расмий тарзда маълум қилинади.

Ўхшаш янгиликлар