ФИФА футзални Олимпиада ўйинлари дастурига киритишни таклиф қилмоқда

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 14:44
  • 57
  • 30

ФИФАнинг "2023-2027 йиллардаги глобал футболнинг стратегик мақсадлари" номли ҳужжати интернетда чоп этилди, унда футзал ва пляж футболини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш режалари ҳақида сўз боради.

Ҳужжат 2023 йил декабрь ойида тузилган.

"Дунё миқёсида иштирок этиш даражасини инобатга олган ҳолда, ФИФА бўлажак Олимпия ўйинларида футзал ва пляж футболини алоҳида футбол йўналишлари деб ҳисоблашни таклиф қилади", — дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига ҳали футзал киритилмаган; Ҳозирча ушбу спорт тури фақат 2026 йилги ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларида намойиш этилади.

Ўхшаш янгиликлар