Фалькао: "Мундиалда "янги Фалькао"ни кўрмадим. Ўзбекистонга яна келишни истайман"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 15:24
  • 42
  • 30

Футзал олами юлдузи, бразилиялик собиқ ўйинчи Фалькао сайтимизга интервью берди.

- Финал ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менимча, барча кутган онларга етиб келдик. Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин мутлақо ўзгача якун бўлади. Бу икки жамоа футболда ҳам, футзалда ҳам абадий рақобатлашади. Бундай ўйинда, бундай финалда ўйнаш қандай бахт эканлигини тасаввур қилиш қийин.

- Умуман олганда, ушбу жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирди? Мундиал давомида бўлажак Фалькаони ўзингиз учун кашф этдингизми?

- Мазкур мундиалда ўйин услублари мутлақо бошқача, кўпроқ жамоавий ўйинга асосланган учрашувлар ўтказилди. Мен Фалькао (ўзини назарда тутяпти) каби индивидуал маҳоратга ёндашадиган футзалчини кўрмадим. Лекин жамоа учун муҳими натижа ҳисобланади.

- Бразилияда мунтазам равишда етакчи футзалчилар етишиб, жамоанинг ҳар мундиалда фаворит ҳисобланишига сабаб нима?

- Сабаби, Бразилия жуда кучли лигага эга, қолаверса, асосий ўйинчилар бутун дунё бўйлаб гранд клубларда тўп тепади ва бу жаҳон чемпионатида намоён бўлади. Шу боис, Бразилия ҳар қандай мусобақага фаворит сифатида боради.

- Ўзбекистон мамлакати қандай таассурот қолдирди?

- Бу мамлакат менга ёқди. Аҳолиси мулойимтабиат ва жуда хушмуомала экан. Қачондир бў ўлкага яна ташриф буюришга умид қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Фалькао тўрт марта дунёнинг энг яхши футзалчиси деб топилган. Шунингдек, у Бразилия таркибида икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар