"Ювентус" жароҳат олган Бремер ўрнига Серхио Рамосни сотиб олишни режалаштирмоқда

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 17:08
  • 60
  • 30

"Ювентус" Серхио Рамосни жароҳатланган ҳимоячи Глейсон Бремернинг ўрнига қўймоқчи.

Турин клуби раҳбарияти ҳозир эркин агент мақомидаги 38 ёшли Рамосни сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар берди "Fichajes".



Журналист Жованни Альбанезе сўзларига кўра, Бремернинг хочсимон боғлами узилганликда гумон қилинмоқда. Агар ташхис тасдиқланса, 27 ёшли футболчи ушбу мавсум майдонга тушмаслиги мумкин, чунки унинг тикланиши 6-7 ой давом этади.

Рамоснинг сўнгги клуби "Севилья" бўлиб, у 2023/24 йилги мавсум барча мусобақаларда 37 ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ҳамда 1 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар