ФИФА Туркманистонни жазолаши мумкин

  • Mr.NoBoDy 09.10.2024 17:55
  • 57
  • 30

Мальта ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинишига тўғри келди. Аниқ сабаблар ҳозирча номаълум, бироқ Мальта томони Туркманистон терма жамоаси муаммоларга дуч келганини маълум қилди - мамлакат расмийлари Мальтага сафарни маъқулламади.

Айтиш жоизки, ФИФА қоидалари ҳукуматнинг футбол ишларига аралашишига йўл қўймайди. Туркманистон энди жазоланиши мумкин. Бироқ, бу вазиятнинг барча ҳолатлари ҳали тўлиқ ойдинлаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Мальта ҳамда Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ФИФА ҳамда ҳар икки конфедерация – УЕФА ҳамда ОФК томонидан келишиб олинганди.

Ўхшаш янгиликлар