Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмаётгани ҳақида маълумот берилган эди.
Ўзбекистон терма жамоасининг эртанги машғулоти Катанец назорати остида ўтадиган бўлди. Гап шундаки, мутахассис машғулотни онлайн интернет орқали кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - БАА учрашуви 15 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.