БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор

  • Mr.NoBoDy 14.10.2024 11:56
  • 207
  • 30

Эртага, 15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйин ўтказади.

Паулу Бенто мазкур баҳс учун Тошкентга 21 нафар футболчи билан келди. Таркибда икки футболчи Адли Муҳаммад ва Маккензи Хант Англияда ўйнайди.

Кеча сайтимизда 4 нафар футболчи Тошкентга кела олмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

БАА терма жамоасининг Ўзбекистонга келган таркиби:

Дарвозабонлар:
Ҳолид Эйса ("Ал Айн"), Ҳолид Тавҳид ("Шаржа"), Али Ҳасиф ("Ал Жазира"), Адли Муҳаммад ("Саутгемптон", Англия).

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Аттас ("Ал Жазира"), Ҳалифа Ал Ҳаммади ("Ал Жазира"), Заид Султон ("Ал Жазира"), Ҳолид Ал Данани ("Шаржа"), Абдулла Идрис ("Ал Жазира").

Ярим ҳимоячилар: Али Салмин ("Ал Васл"), Маккензи Хант ("Флитвуд Таун", Англия), Абдулла Ҳамад ("Ал Ваҳда"), Танун Ал Зааби ("Ал Васл"), Иссам Фаиз ("Ажман"), Маркус Мелони ("Шаржа"), Яҳё Ал Гассани ("Шабаб Ал Аҳли"), Ҳариб Абдулла ("Шабаб Ал Аҳли"), Али Салоҳ ("Ал Васл").

Ҳужумчилар: Фаҳад Бадр ("Эмирейтс"), Бруно Де Оливейра ("Ал Жазира"), Кайо Канедо ("Ал Васл").



Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar