Испаниялик мураббийнинг "Сити" билан шартномаси 2025 йил июнь ойига қадар амал қилади.
"Йўқ, бу хабар ёлғон. Мен "Манчестер Сити" бош мураббийи. Клуб билан шартнома борасида якуний қарорга келмаганман — вазият ҳар томонга ўзгариб кетиши мумкин. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. Барчасини ўйлаб олишим ва ўз хоҳишларимни аниқлаб олишим керак", — деди Гвардиола Sky Sports нашрига.