"Ўзбекистон Эронга қарши қиийн ўтказди. Бугунги рақибимиз билан форслар ўртасида фарқ катталигини инобатга олиш керак. БАА ақлли, техник жамоа ҳисобланади. Ўз майдонимизда бу жамоани юта олмасак мундиалга чиқиш вазифаси қийинлашади. Йигитлар юқори кайфиятда майдонга тушишади ва биз ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.
Терма жамоамизда футболчилар яхши сараланган. Таркибда ротация қилиш учун мураббийлар қўл остида етарлича футболчилар бор. Бир неча йилдан бери битта таркиб бўлиб ўйнаб келишмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши тугайди",- дейди Ёрқин Назаров.