Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамларимиз ОЧЛ-2 баҳсида ишлайди

  • Mr.NoBoDy 22.10.2024 18:00
  • 309
  • 30

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда.

Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси Баҳрайннинг "Ал-Ҳалдия" клубига қарши саф тортади. 

Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик Рустам Лутфуллин иш олиб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам сифатида Азиз Асимов қайд этилган.

Осиё Чемпионлар лигаси-2 | Гуруҳ босқич, 3-тур
"Эйр Форс" -"Ал-Ҳалдия"
23.10.2024 | 23:00
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчилар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Азиз Асимов
Назоратчи: Канат Закария
Комиссар: Шаҳир Аҳмед

Ҳамюртимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar