Испания шарқи ва жанубида кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида рўй бераётган сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини сув босиш ҳолати кузатилди. Оқибатда ҳозиргача 62 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Ла Лига ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда 2 ноябрь куни бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашувни бошқа кунга қолдиришга қарор қилди.