«Олтин тўп-2024» маросими билан боғлиқ янги тафсилотлари маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, маросимга «Реал Мадрид» делегацияси келмади. ОАВ хабарига кўра, қироллик клуби "France Football" соврини Винисиусга эмас, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига топширилиши ҳақида хабар топгач, шундай қарорга келган.
"Carrusel Canalla" нашри тарқатган хабарга кўра, «Реал» "Олтин тўп" натижаларини 26 октябрь куни бўлиб ўтган «Барселона» билан ўйиндан олдин ҳам билган. Маросимнинг ўзи 28 октябрь куни бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, футболчининг атрофидагилар 25 октябрь, жума куни бразилиялик совринни олмаслигидан шубҳаланиб, "Мадрид" билан боғланишган. «Реал» раҳбарияти уларга «эл-класико»дан олдин футболчини чалғитмаслик учун натижалар ҳақида Винисиус Жуниорга гапирмасликни айтган.