Германиялик футболчи сентябрь ойи бошида эркин агент сифатида Рим клуби сафини тўлдирганди.
Янги жамоаси таркибида у фақатгина "Фиорентина" (1:5)га қарши ўйинда 25 дақиқа ўйнади ҳолос. Европа лигасида "Юнион"га қарши ўйинда Эван Ндика ҳамда Марио Эрмосо майдонга тушмайдиган бўлганида ҳам 35 ёшли футболчи таркибга киритилмади.
Шу сабабли Хуммельс қишда жамоадан кетишни режа қилмоқда ва Бундеслигадан вариантлар қидирмоқда. Унинг "Рома" билан шартномаси 2025 йилгача давом этади.