Холанд навбатдаги "Олтин тўп"га иккинчи даъвогар, Ямал учинчи ўринда

  • Mr.NoBoDy 25.11.2024 05:44
  • 1884
  • 30

Винисиус Жуниор "Олтин тўп" - 2025 учун асосий даъвогарлар рейтингида етакчилик қилмоқда.

Айнан "Реал Мадрид"нинг бразилиялик ҳужумчиси кейинги йили индивидуал совринни қўлга киритиш учун энг катта имкониятларга эга - бундай маълумотларни Squawka тақдим этади. Рўйхатда иккинчи ўринни "Манчестер Сити"дан Эрлинг Холанд, учинчи қаторни мос равишда "Барселона" ва "Реал"дан Ламин Ямал ва Килиан Мбаппе эгаллади. Бешликни худди шу "Барселона"дан Роберт Левандовски якунлайди.

Шунингдек, ўнталикдан Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Рафинья Диас ("Барселона"), Жуд Беллингем ("Реал Мадрид"), Харри Кейн ("Бавария") ва Коул Палмер ("Челси") жой олган.

Ўхшаш янгиликлар