Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Қаймоқранглилар" хабарига кўра, тиббий текширувдан ўтган бразилиялик ҳужумчининг чап сонида жароҳат аниқланган. Винисиус тахминан уч ҳафта майдонга туша олмайди. Шундай қилиб, ҳужумчи Чемпионлар Лигаси умумий босқичидаги "Ливерпуль" билан учрашувда "Реал"га ёрдам беролмайди.
24 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушди. Ёш ўйинчи 8 та тўп киритди ҳамда 5 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" – "Реал" тўқнашуви 27 ноябрдан 28 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.