"Саккиз очколик фарқ. Ўйлашимча, уларнинг ўзи бунга ишона олмаяпти. "Ливерпуль" ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва чемпион бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Агарда ўз мухлислари қўллаб-қувватлаши ёрдамида жамоа ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилиб, "Сити"ни енга олса, бу жиддий қадам бўлади.
Улар учун ["Ман Сити"] кейинги ҳафта АПЛ якунланиши мумкин, агар "Ливерпул"га имконият бой берилса. Бу қийин синов. "Сити" бир ҳафтада ўзига кела оладими?", - деди Кин.