Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"

  • Mr.NoBoDy 29.11.2024 22:56
  • 102
  • 30

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасидаги инқироз ҳақида гапирди.

"Тезда қайтамиз, кўнглим сезиб турибди. Қачонлигини билмайман, лекин қайтамиз. Бу ҳақиқат. Биз Премьер-лига турнир жадвалида 2-ўриндамиз, натижалар бобида ишларимиз ёмон, ўтган ўйинлар давомида ёмон ўйнамадик, лекин бу ғалабалар учун етарлича бўлмади.

Сўнгги 10 йилликдаги энг барқарор жамоа? Бунақаси йўқ, НБАда ҳам, теннисда ҳам, гольфда ҳам, спортнинг исталган турида ҳам йўқ. Сўнгги 10 йилликда бундай жамоани кўрмаганмиз. Афсус.

Таркибни тўлиқлигича ўзгартириш? Бундай фикрга қаршиман. Уч ой олдин биз Премьер-лигани ютдик, Англия Кубоги финалига, ЕЧЛ чорак финалига чиқдик, "Реал"га мағлуб бўлдик. Бу ўша жамоа", - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" сўнгги 6 ўйинида 5 мағлубият ва 1 дуранг қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар