Нега Суперлиганинг сўнгги турида жамоалар танаффусда турли хил вақт дам олишди? Бундай қилиш мумкинми?

  • Mr.NoBoDy 30.11.2024 20:40
  • 66
  • 30

Бугун Суперлиганинг сўнгги, яъни 26-тур ўйинлари ўтказилди.

Натижалар манипуляциясидан қочиш учун барча ўйинлар бир хил вақт, аниқроғи 15:00да бошланди. Шу билан бирга, барча ўйинлардаги иккинчи таймлар ҳам бир хил вақтда бошланди.

Шундай бўлдики, айрим жамоалар 15 дақиқа (одатдагидек), кимдир 20 дақиқа ёки ундан ҳам кўп дам олди, сабаби биринчи таймлар турли хил вақтларда тугади. Масалан, "Насаф" — "Металлург" ўйинининг биринчи таймига 7 дақиқа қўшиб берилди, меҳмонлар якунда голни тўққизинчи қўшиб берилган дақиқада уришди. Шундай қилиб мумкинми?


Бу саволга Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) жавоб берди:

- Ўйинлар қоидаларида иккинчи таймлар бир хил вақтда бошланиши кераклиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол бу Ўзбекистон чемпионатининг регламентида қўшимча тарзда киритилгандир. Регламентингизда бу ҳақда нимадир борми, буни билмайман.

Агар у ерда сўнгги турдаги ўйинларнинг иккинчи таймлари бир хил вақтда бошланиши кераклиги ёзилган бўлса, демак бу нормал ҳолат. Умуман олганда жамоалар камида 15 дақиқа дам олишлари керак, аммо 15 дақиқадан ортиқ ҳам бўлиши керакмас.

Ўхшаш янгиликлар