Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамларимиз Элит ОЧЛ баҳсида ишлайди

  • Mr.NoBoDy 02.12.2024 19:56
  • 186
  • 30

Хабарингиз бор, Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳслари ўз якунига етмоқда.

Шарқ минтақаси 6-тури доирасида "Централ Кост Маринерс" жамоаси "Йокогама" клубига қарши саф тортади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси иш олиб боради. Рустам Лутфуллин учрашувни бошқариб борса, унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаев захира ҳаками, Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками ҳамда Раҳимбек Каримов AVAR ҳаками сифатида қайд этилган.


Элит Осиё Чемпионлар Лигаси
Гуруҳ босқич, 6-тур
"Централ Кост Маринерс" - "Йокогама"
03.12.2024 | 13:00
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчилар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Раҳимбек Каримов  

Вакилларимизга ушбу учрашувда омад тилаб қоламиз!

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar