"Тоттенхэм" ҳамда "Ньюкасл" Лига 1нинг порлашни бошлаган юлдузи учун овга чиқди, дейилади Telegraph нашри чоп этган хабарда.
Маълумотларга кўра, Абдуқодир Ҳусановга ПСЖ ва АПЛниг 7 клуби қизиқиш билдирмоқда. "Ланс" Ҳусанов трансферидан яхшигина даромад топиши мумкин, чунки Франция клуби ҳимоячини 100 000 евро эвазига "Энергетик-БГУ"дан сотиб олган ва айни дамда уни 25 млн. фунтга пуллай олади.
"Тоттенхэм" Кристиан Ромеро ҳамда Микки ван де Венларнинг жароҳатидан сўнг январда марказий ҳимоячи сотиб олиш ҳақида ўйлаб қолган ва Ҳусановни трансфер рўйхатлари қаторига киритган.
"Ньюкасл" эса Абдуқодирни анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни потенциали юқори ёш футболчи деб ҳисоблайди.