«Қалдирғочлар» ОКМК футболчиси Хуршид Ғиёсовни трансфер қилмоқчи. Ғиёсовнинг ОКМК билан тузган шартномаси 2025 йилнинг охиригача мавжуд ва шу сабабли Тошкент жамоаси ярим ҳимоячини сотиб олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Ғиёсов «Бунёдкор» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2022 йилда ОКМКга айнан «Бунёдкор»дан кўчиб ўтганди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 10 та голли узатма бор.