Абдуғафур Ҳайдаров: "Жамоадошларим ёрдами билан ушбу совринни қўлга киритдим"

  • Mr.NoBoDy 11.12.2024 22:48
  • 135
  • 30

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ ортда қолган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, "Сурхон" жамоасининг 19 ёшли ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Ҳайдаров маросимдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

"Мавсум аввалида жароҳат олгандим ва тахминан бир ой давомида тикландим. Ўринбосарлар жамоаси сафида голлар урганимдан сўнг мени асосий жамоага таклиф этишди. Мураббийлар ҳам кўп ишонч билдиришди. Жамоадошларим туфайли ушбу совринга эга чиқдим" - деди Ҳайдаров.

- Мавсумдаги қайси баҳс сиз учун энг эсда қоларлиси бўлди?

- "Сўғдиёна"га қарши ўйинда учта гол ургандим ва шу сабабли ўша баҳсни яхши эслайман. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган чоғимизда "камбэк" қайд этиб, ғалаба қозонгандик.

- Ёш футболчилар мана шундай эътироф этилганидан кейин кўпгина ҳолатларда "юлдузлик касали"га учрашади. Сизни тергаб турадиган инсон борми?

- Ҳа. Дадам мени ҳар доим тергаб туради. Ҳар бир ўйиндан сўнг бўшашмаслигим керак эканлигини айтади.

- Ёш футболчиларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари катта бўлади. Сизда ҳам шундай мақсад борми?

- Ҳа, Европада тўп тепиш. "Реал Мадрид" сафида.



Ўхшаш янгиликлар