Бу ҳақида клуб расмий сайтида хабар берилди.
"Валенсия" якшанба куни Испания чемпионати 18-тури доирасида ўз майдонида "Алавес" билан дуранг қайд этди (2:2). Жамоа 12 очко билан мусобақа жадвалининг охиргидан аввалги 19‑ўринни эгаллаб турибди.
"Жорий мавсумдаги натижалар динамикаси мазкур ўта оғир қарорни қабул қилишга мажбур қилди. Биз вазиятни яхши томонга ўзгартириш ва яхшироқ натижаларга эришишни мақсад қилганмиз", — дейилади клуб хабарида.
Испаниялик 49 ёшли Бараха футболчилик фаолияти давомида "Валенсия" шарафини ҳимоя қилган ва клуб билан икки марта Испания чемпионлиги ва мамлакат Кубогини ҳамда УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.
"Валенсия" кейинги турда ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс Примеранинг 12‑тур ўйини бўлиб, қолдирилган ва энди 3 январь куни бўлиб ўтиши режа қилинган.