Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди

  • Mr.NoBoDy 26.12.2024 16:56
  • 45
  • 30

2025 йил ОЧЛ-2 мусобақасида қатнашадиган "Андижон" таркибини кучайтиришга астойдил бел боғлаган.

"Бургутлар" қишки трансферлар ойнасида таркибига икки нафар легионерни қўшиб олиш арафасида. Томонлар тез орада расман шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Улардан бири босниялик Мирзад Меҳанович бўлиб, 1993 йилда туғилган ҳужумкор ярим ҳимоячи шу вақтгача "МЛ Болеслав", "Колин", "Подбрезова", "Варнсдорф". "Яблонец", "Фастав Злин", "Ордабаси", "ФК Тузла Сити", "Ал Шола", "Радник Биелина" жамоаларида тўп тепган. Премьер-Лига БиГ 2024/2025 мавсумида 15 та ўйинда 2 та гол, 8 та ассист муаллифига айланди.Трансфермаркет порталида унинг нархи 350 минг евро кўрсатилган. 



Иккинчи легионер россиялик Ислам Машуков. 1995 йилда туғилган ҳужумчи Қозоғизстоннинг "Елимай" жамоасидан келмоқда. Фаолияти давомида "Алания", "Спартак Нч", "Оренбург", "Химки", "Вольгар", "Дила", "СКА-Энергия", "Академия ЦСКА", "ГорИС-179" жамоалари либосида ҳаракат қилган. 2024 йил Премьер-Лигада 12 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол, 1 та ассист қайд этди. Трансфермаркет порталида 750 минг еврога лойиқ кўрилган. 

Ўхшаш янгиликлар