"Мени улғайтирган "Насаф" ФК!
Қадрли "Насаф" клуби мухлислари ва аъзолари. Баъзида қарорларни қабул қилиш жуда қийин, лекин бу соҳамизни бир бўлаги. "Насаф" либосини 13 йил давомида кийдим. Шу 13 йил мобайнида мухлисларимиз, мураббийларимиз ва жамоадошларим билан ғалаба қозондик, йиғладик, хурсанд бўлдик ва энг муҳими биз бир ОИЛА бўлдик!
Мана сизлар билан хайрлашиш вақти келди……. Бу қарорга келиш жуда қийин бўлди!
Қашқадарё халқи ва "Насаф" мухлислари. Сизлар ҳар доим юрагимнинг энг тубида қоласизлар.
Ҳаммангиздан қайтариб бўлмас хотираларни тақдим этганингиз учун миннатдорман.
Ҳаётимга ранг-баранглик олиб кирган "Насаф" клубига келаси мавсумда омад ва энг яхши тилакларимни тилаб қоламан.
"Насаф"га ўхшаши йўқ!!!!!", — деб ёзди посбон ўзининг Instagram'даги саҳифасида.
Бунга қадар сайтимиз томонидан Эргашев учун мамлакатимизнинг уч клуби даъвогарлик қилгани, якунда посбон "Навбаҳор"ни танлаганини маълум қилган эдик.
Эргашев "Насаф" либосида жами 70та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 69та тўп олиб чиққан ва 24та "қуруқ" ўйин ўтказган.