Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниор "Globe Soccer Awards" талқинига кўра 2024 йилнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида тан олинди.
Дубайда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида у энг яхши ҳужумчи мукофотига сазовор бўлди.
Винисиуснинг асосий рақобатчилари қуйидагилар эди:
- Артем Довбик ("Рома"/"Жирона"),
- Филип Фоден ва Эрлинг Холанд (иккаласи ҳам "Манчестер Сити"),
- Харри Кейн ("Бавария"),
- Лаутаро Мартинес ("Интер"),
- Килиан Мбаппе ("Реал"),
- Мохамед Салоҳ ("Ливерпуль"),
- Нико Уильямс ("Атлетик"),
- Ламин Ямал ("Барселона").
Винисиус ўзининг юқори даражадаги ўйини ва барқарор натижалари билан ушбу мукофотга муносиб деб топилди.