"Милан" Паулу Фонсека жамоа бош мураббийлигидан озод этилганини эълон қилди. Клуб Полга юқори профессионаллиги учун миннатдорлик билдиради ва унга келажакдаги фаолиятида омад тилайди", – дейилади "россонери" баёнотида.
Португалиялик мутахассис "Милан" бошқарувига шу йилнинг ёзида келганди. Милан клуби 17 турдан кейин 27 очко билан А Серия мусобақа жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. 29 декабрь куни миланликлар ўз майдонида "Рома" билан дуранг ўйнади (1:1), Фонсека ҳакам билан баҳслашгани учун захирадан четлатилди.