Клуб футболчилари сафардан қайтгандан кейин, айниқса, эрта тонгда ухлашлари учун Сан-Жоан-Деспи шаҳрида турар жой биноси қуришни режалаштирмоқда. Ғоя уйга етиб олиш учун кўп вақтин йўлда ўтказадиган ўйинчиларга қўшимча дам олиш соатлари жорий этишни назарта тутади, чунки тикланиш машғулотлари одатда эртаси куни ўтказилади.
Бинода турли хоналар, овқатланиш хонаси ва конференция заллари биўлади. Бундан ташқари, бинодан клубдаги бошқа жамоалар, масалан, аёллар жамоаси ҳам фойдаланиши мумкин, гарчи уларнинг тақвими эркакларникидек зич бўлмаса-да.
Лойиҳа тасдиқланган ва яқин келажакда, буни амалга оширишга имкон берувчи бюджет пайдо бўлиши биланоқ ишга киришилади.