Шквирин сўнгги бир неча йил давомида "Пахтакор" ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ишлаган. Шунингдек, у "шерлар"нинг асосий дарвозабонлари мураббийига ҳам ёрдам берган. Отабек Боймуродов, Никита Шевченко, Владимир Назаров ва Максим Муркаев (ҳозирда "Сурхон"да ўйнамоқда) каби дарвозабонлар Шквирин қўл остида машғулотлар олиб борган.
33 ёшли мутахассис УEФАнинг мураббийлик лицензияларига эга (ҳам дарвозабонлар билан ишлаш, ҳам умумий мураббийлик бўйича).