Бу ҳақда футболчи ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
"Ҳаммаси учун "Пахтакор"га раҳмат. Бу жамоа учун доимо боримни беришга тайёр бўлганман, аммо ўзгаришлар вақти келди" - деб ёзди Боймуродов суратига изоҳ сифатида.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Боймуродов 2023 йилнинг баҳорида Ўзбекистонда ўтказилган U20 Осиё Кубогида турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилган эди.
Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, Боймуродов Суперлигага қайтган "Бухоро" сафига ўтади.