Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади

  • Mr.NoBoDy 11.01.2025 19:56
  • 132
  • 30

Хвича Кварацхелия ПСЖ билан шартнома борасида келишиб олди.

Бугун "Наполи" бош мураббийи Антонио Конте грузиялик вингер уни сотишларини сўрагани ҳақида айтиб берди.

Маълумотларга кўра, Париж клуби Кварацхелия билан 5 йиллик битим борасида келишиб олган. Футболчининг маоши ҳозиргидан 4-5 баравар кўп бўлади.

ПСЖ ва "Наполи" музокараларни давом эттирмоқда. Янги учрашув келаси ҳафтада бўлиб ўтади.

Хвича жорий мавсум А Сериянинг 17та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар