"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?

  • Mr.NoBoDy 24.01.2025 14:32
  • 3468
  • 30

"Манчестер Сити" эртага "Этихад" стадионида "Челси"ни қабул қилади.

Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган беллашув 22:30 да бошланади. 

"The Sporting News" талқинида учрашувнинг эҳтимолий таркиблари қуйидаги кўринишда:

"Манчестер Сити"нинг тахминий таркиби (3-2-2-3, ўнгдан чапга): Эдерсон – Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол – Льюис, Гюндоган – Де Брюйне, Грилиш – Фоден, Ҳоланд, Мармуш.

Жароҳатланганлар: Бобб (оёғи синган), Родри (олдинги хочсимон боғламининг узилиши), Доку, Савиньо, Аке, Диаш (сўроқ остида).

"Челси"нинг тахминий таркиби (4-2-3-1, ўнгдан чапга): Санчес – Жеймс, Адарабиойо, Колуилл, Кукурелья – Кайседо, Фернандес – Мадуэке, Палмер, Санчо – Жексон.

Жароҳатланганлар: Фофана, Бадиашиле, Келлиман (сон мушаклари жароҳати), Дьюсбери-Холл (аниқ эмас), Палмер, Фернандес, Колуилл, Лавиа (сўроқ остида).

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar