"Манчестер Сити" юлдузи ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy 28.01.2025 19:56
  • 2169
  • 30

"Шаҳарликлар" вингери Жереми Доку "Барселона"га ўтишга яқин турибди.

22 ёшли футболчи ушбу мавсум Хосеп Гвардиола жамоасида ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмади. "Diario Sport" хабарига кўра, бельгиялик футболчи "Барселона"да 6 ой ижарада ўйнашга тайёр. Ла Лига гранди бу имкониятни кўриб чиқмоқда.

Жереми Доку жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 60 млн еврога тенг. Унинг "Манчестер Сити" билан битими 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар