Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади

  • Mr.NoBoDy 04.02.2025 21:48
  • 72
  • 30

Виллиан "Фулхэм"га қайтишга яқин.

36 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг Лондон клубига ўтишини якунламоқда.

Агар сўнгги вазиятда қийинчиликлар юзага келмаса, бразилиялик мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.

Виллиан ўтган йилнинг сўнггида "Олимпиакос"дан кетганидан бери эркин агент ҳисобланади, шу сабаб у Англияда трансфер ойнаси якунланганига қарамай, янги клуби билан шартнома имзолаши мумкин.

Виллиан ўтган ёзда "Фулхэм"даги икки мавсумдан сўнг клубдан кетганди.

Ўхшаш янгиликлар