Лондон клуби "Бавария"нинг 19 ёшли вингерини ёзда 60 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олди.
Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, "Тоттенхэм" ўйинчининг ижараси учун мюнхенликларга 10 миллион еврогача тўлайди.
Бундан ташқари, "шпорлар" Телнинг ёзгача бўлган бутун маошини қоплашади.
Тель жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди ва майдонда ўртача 31 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда битта ассист қайд этди.