АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди

  • Mr.NoBoDy 10.02.2025 19:40
  • 87
  • 30

Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Верратти Европага қайтиши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 32 ёшли италияликнинг хизматларига Англия Премьер-лигасининг 3 та вакили қизиқиш билдирмоқда. Гап "Фулхэм", "Вест Хэм" ва "Борнмут" ҳақида кетмоқда.

Верратти 2023 йилдан буён Қатарда ўйнамоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 14 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.

Ярим ҳимоячининг жамоа билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади. Transfermarkt портали хавбекнинг нархини 13 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар