А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи

  • Mr.NoBoDy 10.02.2025 20:24
  • 69
  • 30

Леверкузеннинг "Байер" клуби марказий ҳимоячиси Жонатан Та келаси мавсум қаерда ўйнашини ҳали билмайди.

Немис футболчиси "фармацевтлар" билан муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди ва ёзда эркин агентга айланади. 

"Барселона" Тани қўлга киритиш учун фаворит ҳисобланган ва у билан деярли келишувга эришгани хабар қилинганди. "La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Миланнинг "Интер" клуби футболчини сафига жалб этишга умид қилмоқда. Эҳтимолий муаммо – бу марказий ҳимоячининг маоши катталиги.

Жонатан Та ушбу мавсум "Байер" сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчи 11 февраль куни 29 ёшни қарши олади.

Ўхшаш янгиликлар