Футболчининг ўзи Италия грандига ўтиши мумкинлигига ижобий қарамоқда. Аммо, келишувга «Реал» аралашиши мумкин. Гап шундаки, мадридликлар испаниялик футболчини 9 млн еврога қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Аммо, "Комо" бу бандни рад этиб, "қаймоқранглилар"га футболчи учун қўшимча 20-25 миллион евро тўлаши мумкин.
Нико Пас "Реал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Комо" сафида 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 5 та ассист қайд этди.