"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 11.03.2025 18:48
  • 84
  • 30

Лука Модрич ҳамон "Реал"га фойда келтирмоқда, аммо у ёшариб бораётгани йўқ - кузда хорватиялик 40 ёшга тўлади ва у ўша пайтда Мадрид грандининг футболчиси бўлиб қолиши ҳақиқатдан йироқ нарса.

"Қаймоқранглилар" аллақачон ўрта чизиққа ёшроқ футболчи қидирмоқда. "Реал" ПСЖ Витиньяни сотиб олмоқчи. "Реал"дагиларнинг фикрича, 25 ёшли португалиялик нафақат таркибни ёшартиради, балки ўйин тизимига ҳам аъло даражада мослашади.

Шу билан бирга, ПСЖ Витинья билан хайрлашмоқчи эмас. Transfermarkt 55 миллион еврога баҳолаган футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар