Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди

  • Mr.NoBoDy 12.03.2025 16:08
  • 33
  • 30

Бугун ЎзФҲМ Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган ўйинларда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, Рустам Лутфуллин шу турнинг ўзида бир йўла учта учрашувда ишлайдиган бўлди. Лутфуллин "Андижон" - "Насаф" баҳсида бош ҳакам вазифасини бажарса, "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ва ОКМК - "Пахтакор" ўйинларида эса VAR ҳаками бўлади. Хўш, нега бундай бўлди? Вазиятга ЎзФҲМ директори вазифасини бажарувчиси Маъмур Саидқосимов ойдинлик киритди.

"Хабарингиз бор, айни пайтда 3 нафар ФИФА ҳаками Фирдавс Норсафаров, Акобирхўжа Шукуруллаев ва Абдурашид Худойберганов хизматидан фойдалана олмаймиз. Улар ўтган йилдан буён Суперлигада ишлашмаяпти. Ҳозирча уларни ўйинларда тайинлай олмаймиз. Шу сабабли бизда сифатли VAR ҳаками етишмовчилиги кузатилмоқда. Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками сифатида жуда яхши ишлайди.

1-турда кўплаб ўйинларда VAR ҳаками сифатида аёллар ишлашди, камчиликлар бор, йўқ эмас, тажриба ўйинлар орқали келади. Аммо 2-турдаги муҳим ва марказий учрашувлар кўпроқ, шу боис сифатли ҳакамликни биринчи ўринга қўйганимиз учун Рустам Лутфуллинни мажбуран иккита баҳсга VAR'га қўйдик. Ёш ҳакамларни ҳам секин-аста ўйинларга тайинлаб тажрибани ошириб борамиз, чунки ҳакамлар ўртасида рақобат қанча кучли бўлса шунча яхши", - деди Маъмур Саидқосимов.

Ўхшаш янгиликлар