Дибала: «Атлетико»нинг ўйин услуби ҳақида яхши биламиз»

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 02:45
  • 1899
  • 30

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауоло Дибала чемпионлар лигасидан ўрин олган “Атлетико”га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

“Биз “Атлетико“нинг ўйин услуби ҳақида яхши биламиз. Диего Симеоне жамоасини бизга қарши учрашувга яхши тайёрлай олади.

Бу эса биз учун қийинчилик туғдириши аниқ. Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишимиз учун ҳар қандай рақибни мағлуб этишимиз шарт.

Бу мусобақада осон ўйин ёки осон рақибнинг ўзи бўлмайди. “Атлетико“ ҳимояда кучли, қарши ҳужумда эса жуда ҳам хавфли. Биз ўзимизнинг кучли томонимизни биламиз", -дейди Дибала.

Ўхшаш янгиликлар