ads


Футбол ҳақида олинган энг машҳур фильмлар

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 13:08
  • 921
  • 30

Футбол ҳақида юзлаб фильмлар сувратга олинган. Шунга қарамасдан, ҳаммаси ҳам машҳурликка эриша олмади, аммо футбол мавзусидаги шундай филмлар борки, уларни кўрмаган мухлис бўлмаса керак. Бугун шундай кинолар ҳақида тўхталамиз.

«Лаънатланган Юнайтед»

2009-йилда Буюк Британиялик кино усталари томонидан  олинган филм -«Лидс Юнайтед» клуби бош мураббийи ва унинг янги жамоадаги саргузаштларини ўз ичига олади. Бу филм бир неча танловларда ғолиб чиққан, спорт ҳақида олинган кам сонли  филмлардан бири. Ундаги сюжет сизни сўнгги дақиқаларгача ушлаб туради.

«Безорилар»

2005-йилда сувратга олинган филм нафақат «Вест Ҳам» балки бутун Англия футбол мухлисларининг ҳаёт тарзларини очиб беради. Бу фильм каттагина бюджет талаб қилган бўлсада, ўзини тўлиқ оқлади ва шедевр филмлар қаторига қўшилди.

«Гол»

Кўпчилик бу филмнинг 3 та қисмини ҳам кўрган бўлса, ажаб эмас. Мексика киноматография усталари айнан шу фильм орқали футболнинг биз кўрмаган томонларини очиб беришга уринишган. Кино футболчи ҳақида эмас, уни севувчи йигит ҳақида сувратга олинган десак, адашмаган бўламиз.

«Юнайтед-Мюнҳен Фожиаси»

Мюнҳен шахрида 1958-йилда юз берган авиаҳалокатдан сўнг клуб футболчиларининг 3 дан 2 қисми ҳалок бўлади. «Манчестер Юнайтед» клуби шок ҳолатига тушади ва тез орада фаолиятини тугатиши ҳақида миш-мишлар кўпайиб кетади, аммо…

«Жанговор футбол»

Хитойлик киноматографлар ушбу фильмни сувратга олишгач, узоқ вақт нима қилиб қўйганларини тушуна олишмаган бўлса керак. Ушбу филм жуда кичик бюджетда олинган бўлсада, катта машҳурликка эришди. Дунёнинг деярли барча давлатларида қайта-қайта қўйилди ва оламшумул машҳурлик келтирди. Фильм реал воқеаларни ўз ичига олмасада, самимийлиги ва инсонийлик ҳисларга бойлиги билан мухлислар қалбидан мустаҳкам жой эгаллади.  

Юқоридаги  филмларни вақт топиб, албатта, кўриб чиқинг. Сабаби, ушбу фильмлардан  олинган фикр ва мулоҳазаларингиз  футболни янада чуққуроқ тушунишингиз учун ҳизмат қилиши аниқ. Зеро, футбол нафақат ўйин, балки, ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Ўхшаш янгиликлар