ads


Жерар Пике: «Яхшиямки «Реал»нинг хоккей жамоаси йўқ. У ерда ҳам ҳакамларга эътироз билдиришган бўларди»

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 15:25
  • 776
  • 30

«Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Жерар Пике «Реал» футбол ва баскетбол жамоалари ҳакамлар устидан шикоят қилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Сўнгги йилларда бундай ҳолат футболда ҳам, баскетболда ҳам мунтазам содир бўлмоқда. «Реал» «Ванда Метрополитано»га ташриф буюрганда [«Атлетико»нинг уй стадиони] ҳакамлар уларга ёрдам беришди, аммо улар эса бу борада сукут сақлашди.

Улар бу ишни доимий равишда қилишади. Худога шукр, уларда бошқа жамоа йўқ. Акс ҳолда гандбол ва хоккейда ҳам шундай ҳолатга гувоҳ бўлардик. Улар бундай стратегиядан фойдаланиб келишади. Бунга кўникишимиз керак», – деди Пике.

«Реал» баскетбол жамоаси «Барселона»га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги финал баҳсидан (93:94) кейин ҳакамларни танқид қилганди.

Испания ҳакамлар ассоциацияси ўйин сўнгида ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорнинг хато бўлганини тан олди.

Ўхшаш янгиликлар