ads


Перес Неймар масаласида «Реал» директорлар кенгаши билан келиша олмаяпти

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 20:40
  • 740
  • 30

«Реал» президенти Флорентино Перес «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни қўлга киритишни жуда ҳам истамоқда. Аммо клуб директорлар кенгаши жамоа хўжайинини бу ғоядан воз кечишга чақирмоқда. Улар бошқа футболчиларнинг трансферига эътибор қаратиш кераклигини уқтиришмоқда.

Шунга қарамай, "Қироллик клуби" Неймарнинг отаси билан музокараларни давом эттирмоқда. У эса имзоланажак шартнома учун 40 миллион евро миқдорида мукофот пули талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, Перес «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар билан шартнома имзоламоқчи. Аввалроқ матбуотда, агар «Реал» Неймар билан келишувга эришса, бельгиялик футболчининг трансферидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Фактлар:
— Неймар ушбу мавсумда "ПСЖ" сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди ва 11та голга узатма берди.
— Азар эса "Челси" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар