Сарри истеъфога чиқарилса, «Челси унга қанча компенсация тўлайди?

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 21:20
  • 1770
  • 30

«Челси» бош мураббиий Маурицио Сарри ушбу ҳафтада истеъфога чиқарилиши мумкин. Агар лондонликлар якшанба куни «Манчестер Сити»га қарши Англия лига кубоги финалида мағлубиятга учраса, мутахассис ўз лавозимидан ажралиши мумкин.

Италиялик мураббий истеъфога чиқарилса, «Челси» унга 5 миллион фунтов стерлинг (тахминан 5,5 миллион евро) миқдорида компенсация маблағини тўлайди. Бу сумма Саррининг бир йиллик маошига тенг.

Фактлар:
— «Челси» душанба куни Англия кубогнинг нимчорак финал босқичида «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой бериб (0:2), мусобақани тарк этди.
— Кўклар АПЛ доирасида сўнгги 4та ўйиннинг 3тасида 0-12 тўплар фарқи билан мағлуб бўлди.
— Жамоа АПЛнинг 26-туридан кейин жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди. Клуб ЕЧЛ йўлланмасини берадиган 4-поғонадан 1 очко ортда қолмоқда.
— Матбуотда тарқатилган хабарга кўра, Сарри истеъфога чиқарилса, «Челси»ни Фрэнк Лэмпард, Зайниддин Зидан ёки Леонид Слуцкий бошқариши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар