Охирги уч йил ичида 3 та мураббий ва 400 лимон ёхуд «Эвертон»га нима етишмаяпти?

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 23:40
  • 1396
  • 30

Ҳозир биз сиз билан сўз юритадиган жамоа сўнгги 3 йил давомида 400 миллион трансферларга сарфлаган ва 3 маротаба мураббий алмаштирган.

Лекин, шунда ҳам барқарорлик намойиш эта олмаяпти. Ҳаттоки ўйинида оз бўлса ҳам ўзгариш йўқ, ўша-ўша эски ҳаммом, эски тоз.

Ўтган мавсумда бу жамоа АПЛни 8- ўринда якунлади. Ёмон натижа эмас-ку деяпсизми? Факт шуки инқилобдаги “Ньюкасл ” атиги 3 очко кам жамғарган.

Ҳа айтганча гап “Эвертон” ҳақида бормоқда, тўғри “мерсисайдликлар“ “кучли олтилик” жамоаларидан молиявий томонлама ортда қолишар лекин,қўлга жамоалардан анча-мунча устунлар.

Руни, Влашич, Тосун, Уоллкот, Классен, Пикфорд, Кин, Сигугрдссон. Гомеш, Зума, Динь, Мина, Ришарлисон – бу жамоанинг охирги 2 йил ичида харид қилган футболчилари, ажабланарли нима дедингиз?

Бир тарафдан қараганда жуда кўп жамоалар бундай орзу қилишади. Футболчилар топ даражадаги, лекин ўйин чиқмаяпти, гап нимада? Албатта! Мураббийда яхши бир мураббий олиб келиш керак.

“Эвертон” раҳбарлари шундай ҳам биз ўйлаган фикрни амалда бажаришди. Ўзини яхши томонларини кўрсата олган, келажаги порлоқ дея айтилаётган “Уотфорд” мураббийи Силва жамоага таклиф қилинди. Аммо ҳақиқат аччиқ ушбу мураббий ўзини кўрсата олмаяпти.

Турнир жадвалида “Эвертон” ҳозирда 9-ўринда (бу кетишда мавсум сўнггида ҳам шундай бўлади). Жамоа ўртамиёна “Вест Хэм” ва “Борнмут”билан даражада десам хато қилмаган бўлардим.

Марку Силва бошчилигидаги жамоа “Уотфорд” ва”Вулверхэмптон”дан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Ўзаро ўйинлара қўлга киритиш мумкин бўлган 12 очкодан атиги 2 тасини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган.

Гап натижада ҳам эмас. “Уотфорд”ва ”Вулверхэмптон”да ўз ўйин услублари бор. Ҳар иккала жамоа ҳам нима учун ўйнаётганини билади, лекин “Эвертон” ҳақида бундай дея олмайман.

Шундай фикр уйғонади: Сантуш ва Грасия ўз шогирдларига оддий ўйин принципини сингдириб қўйган, осон ва тез ўрганадиган. Силва эса кўл остидаги футболчиларга жуда ҳам қийин, уддалай олмайдиган вазифа қўйган ва шунга хос кутиш керак, кимни алдаяпман? Хуллас хулоса ўзингиздан.

 

“Эвертон” стандарт вазиятлардан кўп гол ўтказмоқда. Энг кўп ротацияга қилинадиган ҳимоя чизиғи ҳам тушунганингиз-дек “Эвертонники” . Ўтказиб юборилган голлар бўйича жамоа 11-ўринда. Бундан хулоса қилишимиз мумкинки Силва ҳимоя чизиғини тартибга сола олмади.

Ҳужум-чи? Ҳужумда нима гап?Динь, Сигурдссон ва Уоллкот вазият яратиш бўйича жамоа етакчилари, Яъни юқоридан тўп узатишга ўрганган футболчилар.

“Эвертон” юқоридан тўп узатиш бўйича АПЛда етакчи. Айтиш жоиз ҳужумни ранг-баранг қилиш қўлидан келадиган футболчилар ҳам йўқ эмас. Лекин жамоа барибир унчалик фойдаси кўринмаётган жарима майдончасига юқоридан узатиб бериладиган пасларга таяниб ўйнамоқда.

Кўрамиз... Силва ва унинг жамоаси мавсум сўнггида қандай кўринишда бўлади. Балки жамоа яхши томонга ўзгариб “кучли олтиликка” бош оғриқ бўлар, балки акси. Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча эса менинг фикримча “Эвертон” сарфланаётган пуллар, кутилаётган натижадан келиб чиқиб,мавсум муваффақиятсизлигига асосий даъвогар.

Жаҳонгир Сотиболдиев

Ўхшаш янгиликлар